[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.04.2017. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг кўрсатмасига асосан бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига меҳнат муҳофазаси соҳасида амалий ёрдам кўрсатиш режа-жадваллари тармоқ касаба уюшмалари Республика ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кенгашлари ўртасида келишилган ҳолда ишлаб чиқилиб тасдиқланди.

Бундан асосий мақсад, корхона, ташкилот ва муассасаларда Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларига амал қилиниши, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати, ходимларга яратилган муносиб меҳнат шароитлари, ходимларнинг дастлабки ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши, иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилиши ҳамда аттестация натижаларига кўра ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётган ходимлар учун белгиланган тартибдаги имтиёзлардан фойдаланишлари ҳолатини ўрганиш шунингдек, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар олдини олиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Жумладан, Навоий вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси томонидан бугунги кунга қадар Агросаноат комплекси, Таълим, фан ва маданият, Истеъмол товарлари савдо ва хизмат кўрсатиш, Соғлиқни сақлаш, Транспорт қурилиш тармоқлари тасарруфидаги 23 та корхона, ташкилот ва муассасаларида ўрганиш ўтказилди. Унинг натижаларига кўра иш берувчиларга 97 банддан иборат тақдимномалар киритилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилган бўлиб, бирлашманинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан назоратга олинди.