[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.04.2017. Жиззах вилоятининг Зомин шаҳарчасидаги «Замин» тантаналар мажмуида уюштирилган суннат тўйи кўпчиликнинг ёдида қоладиган бўлди.

Ўзбекистондаги инсонпарварлик ва бағрикенглик, давлатимизнинг инсон омилига бўлган юксак эътиборининг ёрқин намунаси бўлган мазкур тадбирда  37 нафар бола ва уларнинг яқинлари кўнгли олам-олам қувончга тўлди.

Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган бу хайр­ли тадбирда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати сингари жамоат ташкилотлари ҳам фаол қатнашди.

Тантана ташкилотчилари тўйболаларни, уларнинг яқинлари ва барча иштирокчиларни самимий қутлаб, тўйболаларнинг ҳар бирига китоблар жамланмаси, миллий сарполар ҳадя этилди. Бундан ташқари Халқ банки туман бўлимида ҳар бир тўйболага ҳисоб рақами очилиб, унга бир миллион сўмдан пул маблағи ўтказиб берилди.

Республикамизнинг барча ҳудудларидаги каби, Жиззах вилоятида ҳам мазкур хайрли тадбирлар давом этмоқда. Хусусан, вилоятда 56 жуфт келин-куёвнинг никоҳ ҳамда 481 нафар болажоннинг суннат тўйини ўтказиш белгиланган.