Республика миқёсида Касаба уюшмалари стипендияси учун танлов ўтказилмоқда
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишида (1-3-босқич) тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг иқтидорли талабаларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган “Касаба уюшмалари стипендияси” танлови ўтказилади.
“Касаба уюшмалари стипендияси” лойиҳасида иштирок этувчилар қуйидаги ҳужжатларни олий таълим муассасаси қошида тузилган Ишчи гуруҳга 2017 йилнинг
15 майига қадар топширишлари лозим:
ариза;
иштирокчи анкетаси (сўровнома);
фуқаролик паспорти нусхаси;
талабалиги тўғрисида олий таълим муассасасидан маълумотнома;
деканатдан тавсиянома;
отаси ёки онаси вафот этган бўлса, вафот этганлиги тўғрисида, ногирон бўлса, ногиронлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
доимий яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинидан кам таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома;
талабанинг рейтинг дфтарчасининг ўрнатилган тартибда тасдиқланган нусхаси.
Танлов ғолиблари Республика комиссияси томонидан аниқланади.
Танлов ғолибларига стипендия Касаба уюшмалари Федерацияси бюджетидан ажратилади ва республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида олти ой муддатга бир йўла тўлаш орқали Мустақиллик байрами арафасида топширилади.
Қўшимча маълумотлар учун олий таълим муассасасининг касаба уюшмаси қўмитасига ёки Касаба уюшмалари Федерациясидаги (+998 71) 256-70-96 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.