Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Саломатлик сари” республика оммавий югуриш тадбири ўтказилмоқда.
Оммавий югуриш тадбири барча ҳудудларда бир вақтда – жорий йилнинг 29 апрель куни бўлиб ўтади.
Касаба уюшмаларининг саломатлик акцияси сифатида ташкил этилаётган мазкур оммавий югуриш тадбирининг Тошкент шаҳри миқёсидаги мусобақалари жорий йилнинг 29 апрель куни соат 08.00 дан бошланади.
Пойтахтимизнинг Миробод туманидаги Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасидан (Мўлжал: “Shox med center” маркази ва “KDB bank Uzbekistan”) старт олган югуриш тадбири Афросиёб, Шароф Рашидов, Ислом Каримов кўчалари бўйлаб Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театригача бўлган масофада ўтказилади.
Финиш Тошкент универмаги (ЦУМ) олдида.
Тақдирлаш маросими Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри олдидаги майдонда бўлиб ўтади.
Барча юртдошларимизни касаба уюшмаларининг Саломатлик акцияси доирасида соғлом турмуш тарзи сари яна бир қадам ташлаш учун оммавий югуриш тадбиримизга таклиф этамиз.