[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.05.2017. Ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишида давлат ва нодавлат ташкилотларининг яқиндан ҳамкорлигини ташкил этиб бориш, ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш, танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишини кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган «Энг яхши ёш ишчи касб эгаси» танловининг туман (шаҳар) босқичлари якунланди.

Таъкидлаш зарурки, бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда. 2016 йилдан бошлаб ўтказилаётган «Энг яхши ёш ишчи касб эгаси» танлови ана шундай тадбирлар сирасидандир.

Мазкур танлов ишчи, мутахассислар, ўқувчиларда ўзлари танлаган касблар ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни ошириш, ишчи, мутахассислар, ўқувчи ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятларини намоён қилиш, ишчи, мутахассислар, ўқувчиларнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини ошириш, уларни танлаган касблари бўйича меҳнат фаолиятига тайёргарлик салоҳиятини янада кучайтириш, касбий маҳоратларини оширишга кенг имкониятлар яратиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчи курс ўқувчиларининг касбий тайёргарлик сифатини холисона баҳолашга йўналтирилганлиги билан янада аҳамиятлидир.

Танлов 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ишчи, мутахассислар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўртасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг таълим йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар умумдавлат таснифлагичидан танлаб олинган 10 та касб бўйича ўтказилди.

Жорий йилда танловнинг кенг қамровлигини таъминлаш мақсадида турли оммавий ахборот воситаларида уни эълони берилди ва барча ишчи мутахассис, коллеж битирувчиларига танловда иштирок этиш имконияти яратиб берилди.

Танловнинг «Қишлоқ хўжалиги машиналарига хизмат кўрсатиш механиги», «Компьютер инжиниринги техниги», «Дастурий инжиниринги техниги», «Пайвандлаш ишлари техниги», «Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича механик», «Умумқурилиш ишлари устаси», «Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси», «Ошпаз», «Сартарошлик ва декоратив косметика устаси», «Миллий ва бадиий либослар модельери» номинациялари туман (шаҳар) босқичларида 6 мингдан ортиқ ёш ишчи мутахассислар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этдилар. Бу эса жорий йилда танловда ўтган йилдагига нисбатан 1,5 баравар кўп ёшлар иштирок этганини кўрсатмоқда.

Билим ва маҳоратлари даражасига мувофиқ саралаб олинган 758 нафар ёшлар танловнинг ҳудудий босқичларига йўлланма олдилар.

Мазкур танлов ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик маҳоратини, улар томонидан қобилиятли, ижодкор ўқувчилар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда олиб борилувчи ишларни такомиллаштиришда ҳам муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир. Шунингдек, қўйи босқичлар жараёнида қобилиятли ишчи мутахассислар ва ўқувчилар аниқланиши билан бирга, уларни муносиб рағбатлантириш орқали ўз касбларига бўлган меҳр-муҳаббатлари ва интилишлари ортгани, шунингдек, касб-ҳунар коллежлари, иш берувчи корхона ва ташкилотлар, ота-оналар ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги кучайгани ҳам аҳамиятлидир.

Танловнинг туман (шаҳар) босқичида иштирокчилар аввало ўз мутахассисликлари бўйича тест синовларидан ўтдилар. Шундан сўнг касбий-амалий топшириқлар бажарилди. Иштирокчилар билим ва кўникмаларининг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мазмунан мос эканлиги, улар бажараётган ишларнинг мураккаблик даражасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Назарий ва амалий синовлар жараёнида ишчи мутахассислар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ўз билими ва савияси, кўникма ва малакасини оширишга бўлган эътибори, танлаган касблари бўйича меҳнат фаолиятига тайёргарлик даражаси, касбий маҳоратларини оширишга бўлган интилишлари яққол намоён бўлди.

Ҳар бир жараён нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона баҳоланиб, ғолиблар аниқланди.

Хусусан, Фарғона шаҳри босқичида “Ошпаз” номинацияси бўйича 1- ўрин Фарғона шаҳар маиший хизмат ва педагогика коллежининг 3-курс, 111-гуруҳ ўқувчиси Мирзаев Ахрорга насиб этди. 2-ўринни Фозилов Шерзод ва 3-ўринни эса Зокиров Зайниддинлар эгаллади. “Сартарошлик ва декоратив косметика устаси”, номинацияси бўйича 1- ўрин Қўқон Туризм ва сервис касб-хунар коллежининг 3-курс, ўқувчиси Абдумаликова Мадинага насиб этди. 2-ўринни Саминжонова Мохидил ва 3-ўринни эса Олимов Ойбеклар эгаллади. “Миллий ва бадиий либослар модельери” номинация бўйича 1- ўрин Қўқон Туризм ва сервис касб-ҳунар коллежининг 3-курс ўқувчиси Кабирова Шахнозага насиб этди. 2-ўринни Абдуллаева Рашидахон ва 3-ўринни эса Қодирова Шахнозахонлар эгаллади.

Ғолибларга касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан дипломлар топширилди.