[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

30.06.2017. Форумда иштирок этар эканман, анжуманнинг касаба уюшмалари келажаги учун аҳамияти нақадар муҳим бўлганини ҳис қилдим.

Форумда «Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш» секциясида қатнашдим, сўзга чиқдим. Қолаверса, анжуманда билдирилган таклифлар хилма-хил эди ва улар тўлалигича эътиборимни тортди. Жумладан, касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари кунини белгилаш тўғрисидаги таклиф жуда тўғри таъкидланди. Бундан ташқари, касаба уюшмалари тизимида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни чоп этиш учун босмахона ташкил қилиш бўйича айтилган мулоҳазалар ҳам ўринли бўлди.
Шунингдек, ҳужжатлар номенклатурасини шакллантириш ва штатлар масаласини олайлик. Масалан, Қарши давлат университетида кўпсонли талабалар ва педагог ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимояси билан бир нафар ходим, яъни касаба уюшма қўмитаси раиси шуғулланади. Фаолиятимизга оид 49 та папкани юргизиб, тўлатиб бориш белгиланган. Менимча, ҳужжатлар номенклатурасини такомиллаштириш вақти келди.
Форумда касаба уюшма қўмитасининг кутубхонасини ташкил этиш ҳақида таклиф билдирилганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.
Баъзи бошланғич ташкилотларда касабақўм етакчиси иш берувчининг дастёрига айланиб қолаётганини кўриш мумкин. Аслида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси аравани тенг тортиши, жамоа шарт­номаси бандларининг бажарилишида ҳар иккиси ҳам ижтимоий шерикликда иш олиб бориши шарт. Бундан ташқари, таълим соҳасида ишлайдиган ходимларнинг меҳнат таътилини узайтириш жуда муҳим. Форумда ўртага ташланган таклифларда шу жиҳатлар ҳам акс этди.
Мухтасар айтганда, касаба уюшмалари олдида улкан вазифалар турибди. Ушбу вазифа ва устувор йўналишлар ижросида якдил бўлишимиз, бирлашишимиз лозим.

Тўйчи ВАЛИЕВ

 Қарши давлат университети касаба уюшма қўмитаси раиси