[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

23.08.2017. Соғлом ҳаёт тарзига эришиш, саломатлик сари муҳим қадамларни қўйишда спортнинг ўрни беқиёс. Касаба уюшмалари томонидан ташкил этилаётган турли спорт тадбирлари ана шу эзгу мақсадга йўналтирилганлиги билан ҳам тобора кенг аҳамият касб этмоқда.

Самарқанд туманидаги «Ситора» оромгоҳида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тармоқ ходимлари ўртасида спортнинг 5 тури бўйича мусобақалар уюштирилди. Унда туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари, Самарқанд шаҳридаги 70 дан зиёд бошланғич касаба уюшма ташкилотлари етакчилари қатнашди.

— Икки кунлик тадбир ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан катта синов  вазифасини ўтади, — дейди тармоқнинг  Иштихон туман кенгаши раиси Умрзоқ Баратов. — Спорт мусобақаларида иштирок этиб жисмоний имкониятимизни баҳолаш, «Маънавият соати»да эса касаба уюшмаларининг «Юрт тараққиёти учун бирлашайлик!» шиори остида ташкил этилган Форуми мазмун-моҳиятини янада теранроқ ­англаш имконига эга бўлдик.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси ҳамда тармоқ касаба уюшмасининг Самарқанд шаҳар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирнинг фаол иштирокчилари рағбатлантирилди.