[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.08.2017. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остидаги Форум якунларига бағишланган семинар ўтказилди. Унда корхона, ташкилот ва муассасалар мутасаддилари, иш берувчилар, касаба уюшма вакиллари иштирок этди.

Семинарда вазирлик бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Зоҳид Солиҳовнинг «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда Кўмаклашув дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда касаба уюшмаларининг ўрни ва роли» мавзуидаги маърузаси тингланди.

Шунингдек, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Тўхтамурод Бозоров Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳамда юртимиз тараққиётида тутган муҳим аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Муҳокамаларда сўзга чиққан фаоллар Ҳаракатлар стратегияси жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун ўзига хос чақириқ, ундов бўлгани, халқнинг орзу-ниятлари рўёбига қаратилганини таъкидладилар.

Шундан сўнг Форум иштирокчиларининг «Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати» ўқиб эшиттирилди.