[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

08.09.2017. Сирдарё — Сўх ирригация тизимлари ҳавза бош­қармаси қошидаги насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси Фарғона вилоятидаги жами 243,8 минг гектар ерга сув етказиш ва сизот сувларини қочиришга хизмат қилади. Насос станцияларининг 144 таси 136,3 минг гектар экин майдонларини суғоришга, 23 таси 10,9 минг гектар ер майдонининг захини қочириш учун фойдаланилади.

Бошқармада бугун 1593 нафар малакали муҳандис, техник ва ишчи-хизматчи меҳнат қилади. Жамоада меҳнат ва дам олиш шароитлари, техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси кўнгилдагидек ташкил этилган. Корхона қошидаги ёрдамчи хўжаликда етиштирилган маҳсулотлар ходимларга бепул етказиб берилади.

— Вилоят бўйича барча туманлардаги бўлимларимизда ёрдамчи ҳўжаликларни ташкил этганмиз, — дейди бошқарма касаба уюшма қўмитаси раиси Расулжон Эрматов. —  Бу ишчиларимизни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашда бизга жуда асқотмоқда. Уларнинг барчасида мол, қўй, товуқ, ўрдак, ғоз, қуён, балиқ етиштириш йўлга қўйилган.

Таъкидлаш зарурки, ижтимоий шерикликда аъзоларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар, аввало, иш самарадорлигига хизмат қилади. Жумладан, ­бошқарма тасарруфидаги 167 та насос станцияси ҳамда 2121 та тик қудуқ орқали жами 191830 гектар қишлоқ хўжалиги майдонларини суғоришга эришилди, яъни сув режа бўйича узлуксиз етказиб берилди.

Шунингдек, сув истеъмолчилари уюшмаси ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги 224 та ички насос агрегатини йил давомида таъмирлаш режалаштирилган бўлиб,шу кунгача 133 таси таъмирланди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида ходимларга қўй, парранда, қуён гўшти, тухум, картошка,  пиёз, ўрик, гилос етказиб берилган. Ёрдамчи хўжаликдан ўтган йили жами 309 млн. 200 минг сўм даромад олинди.

Корхонада аъзоларнинг ижтимоий ҳимояси яхши йўлга қўйилганлиги боис бошланғич ташкилотнинг фаолияти турли танловларда эътироф этилмоқда. Яқинда якунига етган «Энг намунали бошлан­ғич ташкилоти» кўрик-танловининг вилоят босқичида корхона касаба уюшма қўмитаси 1-ўринни, республика босқичида 2-ўринни қўлга киритди.