[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

12.09.2017. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Жиззах вилоятида сайёр қабул ўтказилди. Унда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, демократик давлатни ривожлантиришда касаба уюшма органларининг ролига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тармоқ Дўстлик туман кенгаши раиси Гулбаҳор Холмуродова йиғилганларни касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар билан таништирди.

Иштирокчилар ечимини кутаётган қатор муаммоларга ҳам эътибор қаратди. Жумладан, тармоқ касаба уюшма ўаллаорол, Зафар­обод тумани ҳамда Жиззах шаҳар кенгашлари раислари Абдуҳаким Шакарбоев, Муҳаммад Дўстов, Рустам Исоқов ходимларни соғломлаштириш борасидаги муаммоларга тўхталар экан, аъзолар учун сиҳатгоҳ йўлланмаларининг тарқатилишида қўшимча имтиёзлар жорий этилиши ҳақида таклифларни билдирди.

Жиззахлик Рустам Исоқов иш жойларини аттестациядан ҳамда ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамон ечимини кутаётган муаммолардан бири бўлиб келаётгани, натижада уларнинг чиқимдор бўлиб қолаётганига эътибор қаратди.

Таъкидлаш жоизки, қатнашчилар ўзларини қизиқтирган барча масалалар юзасидан атрофлича жавоблар олди.

— Бугунги очиқ мулоқот самарали кечди, — дейди тармоқ Республика кенгаши раиси ўринбосари Шуҳрат Деҳқонов. — Ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли тадбир белгиланиб, ижроси қатъий назоратга олинади. Жойларда режа асосида шундай мулоқот ва сайёр қабул ўтказиб келяпмиз.