[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

11.09.2017. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан Самарқанд вилоятида ўтказилган Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми ташкилотчилари анжуманида  фидоийлар рағбатлантирилди.

Маълумки, мамлакатимизда соғломлаштириш оромгоҳларида ёш авлод вакиллари таътилларини мазмунли ташкил этиш  ҳукуматимиз томонидан тасдиқланган концепция асосида амалга оширилмоқда. Айниқса, болалар билан ишлашда муайян малакага эга, тажрибали тарбиячи ва мураббийлар, етакчи ва тўгарак раҳбарлари, шифокору ҳамширалар, ошпазу техник ходимларнинг танлов асосида ишга қабул қилиниши мавсумни ҳар жиҳатдан сифатли ўтказиш имконини бермоқда.

Биргина Самарқанд вилоятининг ўзида синовлардан мувваффақиятли ўтган 107 нафар тарбиячи, 164 нафар етакчи, 48 нафар ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги ходимлари, 26 нафар жисмоний тарбия йўриқчиси, 25 нафар тиббиёт ходими бу вазифаларни бажаришга жалб этилди. Шунингдек, “Чорчинор” оромгоҳида мавсум олдидан 24 та шаҳар ташқарисида фаолият юритадиган оромгоҳлар ошпазлари ўртасида “Энг моҳир ошпаз” кўрик танлови ташкил этилди. Бу эса болажонлар учун тайёрланадиган таомларнинг сифатли ва мазали бўлишини таъминлаб берди. Бундан ташқари “Юлдузча” оромгоҳида маданий-маърифий тадбирларни, “Баҳора” оромгоҳида тиббий хизматни намунали ташкил этишга доир семинар ва тақдимотлар ташкил этилди.

Кўрилган пухта тадорик боис вилоятдаги 24 та шаҳар ташқарисидаги, 55 та кундузги оромгоҳларда  режалаштирилган 22 700 нафар ўрнига 23 061 нафар бола соғломлаштирилди.  170 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар фарзандлари, 80 нафар “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, 25 нафар ногирон болалар стационар оромгоҳларда бепул соғломлаштирилди. Шунингдек, “Меҳнат ва дам олдириш”, “Интелектуал ривожлантириш”, “Тарбия ва спорт соғломлаштириш”, “Техник ва бадиий ижодкорлик” оромгоҳларда 1100 нафардан зиёд ўғил-қизлар ўзларининг таътил кунларини ўтказишди.

Ургут туманидаги “Золотинка” болалар оромгоҳида Қорақалпоғистон республикасидан 1020 нафар, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларидан келган 97 нафар мактаб ўқувчилари дам олдирилди.

Концепция доирасида 214 та маданий – маърифий, 211 та спорт тадбирлари, 700 га яқин концерт ва театр томошалари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши ташкиллаштирилди. Барча оромгоҳларда 12 тадан ортиқ турли тўгараклар ташкил этиш баробарида ўнга яқин номинацияларда танловлар ташкил этилди

Соғломлаштириш мавсумини намунали ташкил этишда бир қатор ҳомий ташкилотларнинг жонкуярлигини алоҳида қайд этиш лозим. Хусусан, Каттақўрғон туманидаги “Интеко газ оил”  МЧЖ “Баркамол авлод” оромгоҳига 262  миллион сўм миқдорида ҳомийлик мадади кўрсатди.

Меҳнат ҳамиша ўз баҳосини топиб келган. Анжуман доирасида болалар оромгоҳлари ўртасида ташкил этилган кўрик-танлов номинациялари бўйича ғолиблар  рағбатлантирилди.

Тантанали тадбирда “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи” номнациясида “Баркамол авлод” оромгоҳи раҳбари Анвар Раззоқов, “Энг ғамхўр ҳомий” деб топилган “Интеко газ оил” МЧЖ раҳбари Ғулом Ризонов, “Энг жонкуяр ҳоким” оминациясида ғолиб бўлган Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Рахимов, “Энг масъулиятли ташкилотчи” деб топилган Самарқанд ДСЭНМ бўлим мудири Асолат Иргашева, “Энг яхши ҳамкор” номинацияси ғолиби – вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдошев, “Энг ғамхўр тарбиячи” номинациясида ғолиблик насиб этган “Чорчинор” оромгоҳи бош тарбиячиси Бекзод Низомов, “Энг моҳир тўгарак раҳбари” деб топилган “Ситора” оромгоҳи тўгарак раҳбари Тамара Рустамовалар муносиб тақдирланди..

Бундан ташқари  “Алпомиш” оромгоҳи етакчиси Зебинисо Абдусаламова “Энг фаол етакчи”, “Соҳибкор” оромгоҳи спорт муаббийи Бахтиёр Назаров “Энг яхши спорт мураббийси”, Самарқанд шаҳридаги 9-сонли мактабда ташкил этилган “Ёшлик” кундузги оромгоҳи “Энг наъмунали кундузги оромгоҳ” дея эътироф этилди. Ургут тумани,  Омонқўтон қишлоғида жойлашган “Дўстлик” оромгоҳи “Энг намунали стационар оромгоҳ” номини олди. “Амин инвест” қўшма корхонаси қошида ташкил этилган оромгоҳ “Энг намунали меҳнат ва дам олиш оромгоҳи” номинациясида, Самарқанд тумани ИИБ ХПБ ТП профилактик инспектори Боғир Казимов “Энг фаол ички ишлар ходими” номинациясида, “Учқун” оромгоҳи шифокори Малика Содиқова “Энг яхши тиббиёт ходими” номинациясида ғолиб бўлдилар. “Қалдирғоч” оромгоҳи ошпази Матлуб Искандаров “Энг яхши пазанда номинацияси, “Зарафшон” газетаси фотомухбири Бахтиёр Мустанов “Мавзуни энг яхши ёритган журналист” номинацияси бўйича рағбатлантирилди.