[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

25.09.2017. Вилоятимиз ишлаб чиқаришида аграр тармоқ ўз ўрни ва салоҳиятига эга.  Тармоқдаги 335 та хўжалик юритувчи субъектларда тузилган жамоа шартномалари асосида 89762 нафар ходимнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаати ҳимояланмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида жамоа шартномалари орқали ҳар бир ходимга сарфланган маблағ 233,3 минг сўмни ташкил этди. Тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда ойлик маош, қўшимча мукофот ва рағбатлантиришлар йил сайин ўсиб бормоқда.

Нодавлат секторда касаба уюшма ташкилотлари тузиш, улар билан яқин ҳамкорлик  ўрнатиш орқали  ижтимоий шерикликни амалга ошириш ва уни такомиллаштириш доимий диққат-эътиборимизда. Кейинги йилларда тармоқ ва ҳудудий ижтимоий шериклик мулоқотлари сезиларли даражада мустаҳкамланиб бормоқда. Биргина Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жиззах тумани кенгаши томонидан нодавлат секторидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган ходимларни аъзоликка жалб этиш, шу орқали уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида тумандаги 26 та хўжалик субъектида, 24 та фермер хўжалигида ва иккита корхонада меҳнат қилаётган 281 нафар ходимнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимояси таъминланди.

Айни вақтда касаба уюшма хизматига олинган жамоаларда ходимларнинг жамоа шартномалари орқали ижтимоий-иқтисодий имтиёз ва қулайликлардан кенг фойдаланишлари таъминланмоқда.

Акбархон ТУРСУНОВ,

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси