[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

20.10.2017. Фарғона вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан эҳтиёжманд оила аёлларига ЎзКУФК томонидан тақдим этилган  215 дона электр-маиший техника жиҳозлари тарқатилди.

Шунингдек, юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш вақтида ҳалок бўлган 5 нафар ҳарбий хизматчининг хонадонидан хабар олиниб, уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилди.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан 26 нафар кам таъминланган, иқтидорли касб-ҳунар коллежи ўқувчи қизларини «Мус­тақиллик иқтидорлари» стипендияси ва 10 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, иқтидорли талабаларнинг ҳар бирига, республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг олти баробари миқдорида бир марталик «Касаба уюшмалари стипендияси» топширилди.

Кам таъминланган, кўп болали, олис ва чекка ҳудудларда яшовчи аёлларга, фарзанд кўрмаган ёш оилаларнинг ишлайдиган аъзоларидан 7 нафарига «Умид гулшани» санаторийсига бепул йўлланма топширилди.