[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

24.11.2017. Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш ташкилотлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишлаб шаҳар соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари ўртасида мини-футбол мусобақалари ташкил қилинди.

Икки кун давом этган мусобақада 10 та тиббиёт муассасаси жамоалари иштирок этди.

— Биз аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилар эканмиз, авваламбор, ўзимиз ибрат кўрсатишимиз керак, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш ­бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қудрат Жуманиёзов мусобақаларга старт берар экан.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали жамоаси нафақат тиббий хизмат кўрсатишда, балки футбол ўйинида ҳам илғор эканликларини кўрсатиб қўйишди. Натижада, улар ғолиблик шоҳсупасидан жой олишди. Иккинчи ўринни Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси жамоаси ҳамда учинчи ўринни вилоят ДСЭНМ ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жамоалари эгаллади.

Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Иштирокчиларнинг барчаси касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари  билан тақдирланди.