[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.11.2017. Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни асосида Сирдарё вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан 2017-2018 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилганди. Тасдиқланган жадвал асосида шаҳар ва туманларда бирлашма ходимлари масъуллигида мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан учрашувлар ташкил этилмоқда.  Шундай семинарлардан бири Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Мирза­обод туман кенгаши ташаббуси билан «Дўстлик» канали бошқармасида бўлиб ўтди.

Шунингдек, корхона, муассаса ва ташкилотларда мунтазам  ўтказиб туриладиган «Маънавият соатлари» кун тартибига коррупцияга қарши курашиш, давлат, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий шериклик самарадорлиги тўғрисидаги мавзулар киритилиб, кенг муҳокама қилиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқий асослар ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилаётгани керакли маълумотларни олишни осонлаштирмоқда.