[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

25.01.2018. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бугунги кунда корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунинг натижасида тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари ҳамда ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларининг бу соҳадаги ҳамкорлиги кучайтирилиб, бошланғич касаба уюшма ташкилотларига меҳнат муҳофазаси соҳасида амалий ёрдам кўрсатиш режа-жадваллари ишлаб чиқилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, корхона, ташкилот ва муассасаларда Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига қатъий амал қилиниши, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати, ходимларга яратилган муносиб меҳнат шароитлари, уларнинг дастлабки ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши, иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилиши ҳамда аттестация натижаларига кўра ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётган ходимларнинг белгиланган тартибдаги имтиёзлардан фойдаланишлари ҳолатини ўрганишдир. Ушбу режа-жадвалнинг амалга оширилиши ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларнинг олдини олишга йўналтирилганлиги билан янада аҳамиятлидир.

Мазкур йўналишда Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан бугунги кунга қадар Агросаноат комплекси, Таълим, фан ва маданият, Истеъмол товарлари, савдо ва хизмат кўрсатиш, Соғлиқни сақлаш, Транспорт ва қурилиш тармоқлари тасарруфидаги 83 та корхона, ташкилот ва муассасада ўрганишлар ўтказилди. Ўрганиш натижаларига кўра иш берувчиларга 376 банддан иборат тақдимномалар киритилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Кўрсатилган камчиликларнинг бартараф этилиши бўйича вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.