23.02.2018. Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари, ҳуқуқий ҳимояси таъминланишида касаба уюшмалари ўрнини белгилаш мақсадида ташкил этилган семинар доирасида тингловчилар намунали бошланғич касаба уюшмаси сифатида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бўлдилар. Уларга олий ўқув юрти касаба уюшма қўмитаси фаолияти ва тажрибаси, талабалар ҳаётида касаба уюшмасининг ўрни ва аҳамияти, маъмурият билан ҳамкорликда ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, иштирокчилар институт ахборот-ресурс маркази, ўқув лабораториялари, Ҳаракатлар стратегияси хонасидаги шарт-шароит ва қулайликлар билан танишдилар.