[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

23.03.2018. Халқимизда «Ёшликда олган билим тошга ўйилган нақшдир» деган ҳикмат бор. Унинг мағзини чақиб, унга амал қилган киши асло ютқазмайди. Тошкент давлат стоматология институти талабаси Сабоҳат Ҳасанова бу ҳақиқатни англаб етганлардан бири. Иқтидори ва интилиши туфайли у ўтган йили касаба уюшмалари стипендияси соҳибаси бўлди.

Сабоҳат ёшликдан тиббиётга меҳр қўйди. Шифокорлик касбини эгаллаб, эл хизматида бўлишни ният қилди. Киши чин дилдан интилса, ҳамма орзусига эришади. Сабоҳат 2014 йилда Тошкент давлат стоматология институтига ўқишга кирди.
— Имкониятлардан оқилона фойдаланиш ва аъло баҳоларга ўқишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйгандим, — дея ҳаяжон билан сўзлайди у. — Касаба уюшмалари стипендияси билан тақдирланганим менга кенг имкониятлар эшигини очди. Янада кўпроқ ўқишим, тинимсиз изланишимга иштиёқ уйғотди.
Сабоҳат ҳозирда инглиз ва рус тилларини қунт билан ўрганмоқда. У стоматология соҳасида Ўзбекистонда қўлга киритилаётган ютуқларга ўз ҳиссасини қўшишни орзу қилади. Дарсдан ташқари ташкил этилган тўгарак­ларга мунтазам қатнашади. «Ёш олимлар жамияти» фаол аъзоларидан бири бўлиб, у ерда сафдошлари билан биргаликда стоматология соҳасидаги янгиликлар, тадқиқотлар, кашфиётларни таҳлил қилишади. Яна бир жиҳати шундаки, институтда ўтадиган барча тадбирда Сабоҳатни учратасиз.
У катта мақсадлар йўлида астойдил изланаётган ёшларнинг бири. «Интилганга толе ёр» деганлари шу, аслида.