[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

07.05.2018. Белорусь кимё, нефть ва тоғ саноати ходимлари касаба уюшмаси (Белхимпрофсоюз) ҳамда Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Респуб­лика кенгаши ўртасида тузилган Дўстлик ва ҳамкорлик келишуви доирасида «Белхимпрофсоюз» вакиллари мамлакатимизда бўлишди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида тармоқ касаба уюшма ходимлари ҳамда фаоллари иштирокида «Белхимпрофсоюз» касаба уюшмаси Республика қўмитасининг раиси Светлана Клочок бош­чилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.
Тадбир жараёнида «Белхимпроф­союз» турдош касаба уюшмаси фаолияти билан муфассал таништирилди. Шунингдек, юртимиздаги тармоқ бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларининг фаолиятга оид маърузалари тингланди. Шу куни делегация аъзолари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раҳбарияти билан учрашди ҳамда Федерациянинг юридик клиникаси фаолияти билан таништирилди.
Ташрифнинг кейинги кунлари ҳам самарали кечди. Жумладан, делегация аъзолари «Самарқандкимё» ва «Максам Чирчиқ» АЖда бўлиб, бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаолияти билан танишдилар, фаоллар билан ҳар икки томонни қизиқтирган масалалар юзасидан мулоқот ўтказилди. Ушбу жараёнда касаба уюшмалари олдида турган вазифалар, айниқса, меҳнат муҳофазаси борасида олиб борилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
«Белхимпрофсоюз» вакиллари икки мамлакат турдош касаба уюшма ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини эътироф этиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда тармоқ касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишларга юқори баҳо беришди. Ташриф доирасида яна кўплаб масалаларда ҳамжиҳатликни кучайтиришга келишиб олинди.