18.05.2018. Мустақил Ўзбекистоннинг ривожланган демократик давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллашида меҳнат муҳофазасини ҳар томонлама ривожлантириш, иш берувчилар томонидан қулай меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат жараёнидаги хавфсизликни таъминлаш, ходимлар саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини қўллаб-қувватлаш асосий омиллардан бири ҳисобланади.
АТ “Турон банк” Бухоро вилоят филиали ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 12-13 май кунлари “Туронбанк АТБ” АТБ тизимида “Меҳнат муҳофазаси ва Меҳнат қонунчилигидаги тартиб қоида меъёрларини амалиётда қўлланилиши” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда АТ “Турон банк” Республика тизимидаги ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиқлари, юридик бўлим бошлиқлари ва мехнат мухофазаси вакилларидан жами 200 нафардан ортиқ банк тизими ходимлари фаол иштирок этишди.
Мазкур семинарни АТ “Турон банк” республика бошқарув раиси ўринбосари А.А.Сатторов, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Республика кенгашининг Бухоро вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Б.Бахромов, Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси коррупцияга қарши курашиш бўлим бошлиғи Э.Шерназаров, Юридик хизмат департементи Банк бўлинмалари юристлари ишларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи И.Худайбердиев, Ходимлар билан ишлаш департаменти директори Н.Тангнибердиевлар “Туронбанк АТБ” АТБ тизимида “Меҳнат муҳофазаси ва Меҳнат қонунчилигидаги тартиб қоида меъёрларини амалиётда қўлланилиши” мавзусида маъруза қилдилар.
Шундан сўнг семинар иштирокчиларига корхонада Меҳнат муҳофазаси ва Меҳнат қонунчилигини ташкил этиш юзасидан тегишли йўл-йўриқ ва тавсиялар берилди.
Меҳнат муҳофазаси ва Меҳнат қонунчилигини ташкил қилиш бўйича касаба уюшма ташкилотлари зиммасига катта маъсулият юклатилганлиги, жойларда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга унумли таъсир кўрсатиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этишга эришиш касаба уюшмаларининг энг муҳим ва биринчи галдаги вазифаларидан бири эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Семинар давомида корхоналарда меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича қўлга киритилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.
Сўзга чиқган семинар иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олганликлари ҳамда ташкил этилган амалий семинар учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, келгусида бундай тадбирлар кўпроқ ўтказилса мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисида сўз юритдилар.
Низомиддин Маттиев
АТ “Турон банк” Бухоро вилоят филиали Бошланғич касаба уюшмаси раиси