[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

29.05.2018. Қирғизистон Республикаси Жалал-Абад шаҳрида 2018 йил 15-16 май кунлари ўтказилган    “Мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатини энг ёмон шакилларига қарши курашиш” мавзусидаги минтақавий ўқув семинар-тренингда Қирғизистон касаба уюшмалари Федерацияси таклифига кўра, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси иштирок этди.

Ўқув семинар-тренингда ҳалқаро меҳнат ташкилоти вакиллари томонидан “Болалар меҳнатини ўта оғир шаклларини аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш ва қарши курашиш” мавзусида  амалий машғулотлар ўтказилди.

Ўз навбатида Ўзбекистон делегация аъзолари Ўзбекистонда ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, бунда ижтимоий шериклик имкониятларидан самарали фойдаланиш йўналишларида амалга оширилаётган тизимли тадбирлар тўғрисида анжуман иштирокчиларини таништирдилар. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида фаолият кўрсатаётган юридик клиника, ишонч телефонлари фаолияти ҳақида сўзлаб берилди. Мазкур йўналишларда олиб борилаётган ишлар Қирғизистон касаба уюшмалари вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Ўқув семинар-тренингнинг иккинчи куниҲалқаро меҳнат ташкилоти вакилининг “Мажбурий меҳнат қурбонларини аниқлаш мезонлари бўйича Евро саюз иттифоқининг тажрибаси”,“Мажбурий меҳнат қурбонларини техиспекторлар томонидан аниқлаш”,“Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ходисаларни текширишда касаба уюшмалари техинспекторларини иштироки”номли маърузалари муҳокама тарзида ўтди.

Ўқув семинар-тренинг давомида иштирокчилар Жалол Абад вилояти Нокин туманида жойлашган “Қиргизнефтегаз” ОАЖга ташриф буюрдилар. Иштирокчилар ташриф давомида корхонада меҳнат қилаётган ходимларга яратилган шароитлар, берилаётган имтиёзлар билан танишдилар.

Шунингдек, корхона тасарруфида ходимларининг фарзандлари учун фаолият кўрсатаётган Қўнғироқча номли мактабгача таълим муассаси, ОАЖ  балансидаги “Даволаш профилактика маркази” ва футбол стадиони фаолияти билан ҳам танишилди.

Ўқув семинар-тренинг якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон касаба уюшмалари келгусида ўзаро фойдали алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда ҳамкорликда ишлаш ҳақида келишиб олдилар.