[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

21.05.2018. Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган ходимларни касаба уюшмаси аъзолигига жалб этиш, бу орқали улар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масаласи касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шу боис Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси тармоғи ҳам ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиб, нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотлар ҳодимларини касаба уюшмаси аъзолигига жалб этиш бўйича Тўрткўл, Беруний, Элликқаъла, Амударё, Кегейли, Чимбой, Қораўзак, Тахтакўпир, Хўжайли, Қўнғирот, Шуманай, Мўйноқ туманларида учрашув ва суҳбатлар ўтказди.

Туман ҳокимлари ва уларнинг ижтиоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарлари, тармоқ касаба уюшмасининг туман ва шахар кенгашлари раислари, Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши мутахассислари, тармоқ тизимидаги корхона, ташкилотлар ва тадбиркорлар иштирокида ўтказилган мазкур давра суҳбатларида касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари бўйича батафсил маълумотлар берилиб, жамоа шартномалари орқали ходимларга яратиб берилаётган имтиёз ва қулайликлар таҳлил этилди.

Шу ўринда таъкидлаш зарурки, жойларда касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини асослашга бағишланган тизимли тадбирла ва бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 5 ойи давомида  нодавлат секторидаги тармоқ корхоналаридан 427 та корхона ҳамда уларда меҳнат қилаётган 1717 нафар ишчи ходим аъзоликка қабул қилиниб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланмоқда.