[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

03.07.2018. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 6 апрелдаги ““Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш ҳамда “Ёш мутахассислар” V республика Форумини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш, ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг апрель-июнь ойларида соҳа тизимидаги ёшлар ўртасида “Энг фаол ёш дастурчи” танлови ташкил этилди.

Танловнинг 1-босқичи ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасаларда, 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ўтказилди.

“Энг фаол ёш дастурчи”  танловнинг асосий мақсадлари алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёшларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, ўзи танлаган касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғусини шакллантириш, иқтидорли ёш мутахассисларнинг касбий билим даражасини аниқлаш, ёш мутахассислар орасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш, ёш мутахассисларнинг инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларини ҳаётга тадбиқ этиш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларидаги ёш мутахассисларнинг фаоллигини оширишга йўналтирилди.

Жойларда ташкил этилган танловнинг босқичларини хаққонийлигини таъминлаш, ёш мутахассислар фаолиятига алоҳида баҳо бериш бўйича “Баҳолаш мезони” ишлаб чиқилди ва ишчи комиссиялар таркиби тасдиқланди.

Ёш мутахассислар фаолиятларига баҳо беришда асосий эътибор иштирокчиларнинг янги ишланма, лойиҳаларига, уларни ҳаётган тадбиқ қилинганлигига, самарадорлиги ва илм-фаннинг замонавий натижаларини ёритувчи оригинал монографиясига, шунингдек, лойиҳа ва дастурлари асосида дарсликлар, ўқув қўлланмалари, илмий-оммабоп китобларни чоп этилганлигига, инновацион ғоя (лойиҳа ва технология)си билан Республика инновация ярмаркасида фаол иштирок этиб, тегишли натижаларни қўлга киритганлигига, оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалари, ижтимоий-сиёсий фаоллиги, маънавий етуклиги, жамоат ишларида фаол иштироки тўғрисидаги тавсияларга қаратилиб, номзодларнинг энг сара лойиҳалари ғолибликни қўлга киритди.

Танловнинг босқичларида ана шундай ишлама ва ғоялари билан 36 нафар номзодлар хужжатлари худудий ва республика комиссиялари томонидан баҳоланиб, 9 нафар ғолиблар танловнинг Республика босқичида иштирок этди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ташкил этилган тақдирлар тадбири, ғолибларнинг тақдимотлари билан бошланди. Ҳар бир тақдимот иштирокчилар томонидан жуда қизғин қутланди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали ассистент-ўқитувчиси Кадыров Азизбек Абдумажитовичнинг дастурий  ишланмаси унга танловнинг 3-ўринни олиб келди.

2-ўрин Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиали мустақил тадқиқотчиси Ачилова Фируза Курбановнага насиб этди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ дастурий таъминот кафедраси доценти в.б. Рўзибоев Ортиқ Бахтиёровичнинг фаол иштирокида Республика онкология ва радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда яратилган ”Маълумотлар инеллектуал тахлили усуллари асосида кўкрак бези ва бачадон бўйни саратонни ташхислаш алгоритмлари ва дастурий таъминоти” бу йилги танловнинг энг долзарб муаммоларни хал этувчи ишланма деб тан олинди.

Мазкур ишланма авалига Тошкент шаҳридаги поликлиникалар базасида  жорий этилиб, синовдан ўтказилиши, кейинчалик эса оилавий шифохоналарда тиббий муаммоларини ечиш учун яратилган дастурий таъминот асосида кўкрак ва бачадон бўйни саратони касалигини эрта аниқлаш ва ечимини топшига қаратилган.

Шунингдек, маълумотлар намуналарини хисоблаш ва дастурий таъминотдан фойдаланиш даражасини кенгайтириш мақсадида фойдаланувчилар учун мазкур дастурий таъминотнинг батафсил тавсифи юзасидан методик қўлланмани нашр этиш кўзда тутилган.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ дастурий таъминот кафедраси доценти в.б. Рўзибоев Ортиқ Бахтиёрович иштирокида ишланган дастурий таъминот уни “Энг ёш фаол Дастурчи” танловининг тармоқ республика босқичининг  мутлоқ  ғолиблик супасига кўтарилишига сабаб бўлиб, 1-ўрин соҳибига айлантирди.

Бундан ташқари, тадбир доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети фаолиятига доир тақдимот барча  иштирокчиларда катта таъсурот қолдирди.