[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.01.2014. Касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар натижасида бугун бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятида сезиларли дражада ижобий натижаларга эришилмоқда. Албатта, тизимдаги янгиланишлар марказида инсон омилига эътибор қўйилган.

Касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар натижасида бугун бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятида сезиларли дражада ижобий натижаларга эришилмоқда. Албатта, тизимдаги янгиланишлар марказида инсон омилига эътибор қўйилган.

Бунга “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Сирдарё филиали касаба уюшма қўмитаси фаолияти мисол бўла олади. Мазкур бошланғич ташкилот ходимлар манфаатини ҳимоялаш, уларга қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш борасида ижобий натижаларга эришмоқда.

Филиалда 350 нафардан зиёд киши меҳнат қилмоқда. Меҳнат муҳофазасида профилактика масаласига алоҳида эътибор қаратилиши натижасида бугун ходимлар тегишли тартибда сут маҳсулотлари билан таъминланмоқда.

Ўтган йили, жамоа шартномасига кўра ходимларга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиб олишлари учун 27 млн. сўм маблағ йўналтирилди. Ходимлар маънавиятини юксалтириш йўналишидаги ишлар ҳам сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилди. Соҳа ходимлари учун Самарқанд шаҳрига саёҳатлар уюштирилди. Уларнинг 50 нафар фарзандлари эса Зомин туманидаги “Истиқлол” ҳамда Боёвут туманидаги “Турон” оромгоҳларида мириқиб дам олдилар.

Меҳнаткашлар ўртасида ташкил этилаётган спорт мусобақалари эса ходимлар спортини ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.