[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.11.2018. Ақлий ва жисмоний юкламаларнинг оқилона тақсимланиши, соғлом турмуш тарзини юритиш ҳамда жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш инсон ҳаёти ва муваффақиятли фаолиятининг ажралмас бўлаги десак муболаға бўлмайди. Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Шарқ” Нашриёт-матбаа Акциядорлик компаниясида ходимлар гимнастикаси бўйича  ўтказилган ўқув-амалий семинарда ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўқув-семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Шуҳрат Деҳқонов, Федерация Кенгашининг Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармаси унитар корхонаси директори Баҳодир Тожиев, “Шарқ” Нашриёт-матбаа АК бошқаруви раиси ўринбосари Д.Жумабоев ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Ғ.Хакимов, тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, пойтахт касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда ходимлар гимнастикаси унча қийин бўлмаган комплекс  жисмоний машқлардан иборат эканлиги, уни ҳар куни ишдан ажралмаган ҳолда бажариш зарурлиги, бунинг натижасида ходимларнинг жисмоний ҳолати функционал яхшиланиши ва меҳнат самарадорлиги янада ошиши, энг асосийси бу машқлар иш жойида ва иш кийимида ўтказишга мослаштирилганлиги алоҳида таъкидланди.

Семинар иштирокчилари корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг мехнат фаолиятини соғлом турмуш тарзи асосида олиб бориши, ходимлар гимнастикаси орқали саломатлигини яхшилаши, камҳаракатлик туфайли юзага келувчи турли касалликлардан сақланишга кўмаклашишда ходимлар гимнастикасининг муҳим эканлигини қайд этдилар. Шунингдек, ходимлар гимнастикасининг асосий мақсади – меҳнаткашлар саломатлигини мустаҳкамлаш, чарчаш ҳолатини камайтириш, касалланиш даражасини пасайтириш, бу орқали меҳнат унумдорлигини оширишдан иборат эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Кўтаринки кайфиятда ўтган семинар якунида иштирокчилар “Шарқ” Нашриёт-матбаа Акциядорлик компанияси меҳнаткашлари ўртасида йўлга қўйилган ходимлар гимнастикасининг қай тарзда амалга оширилаётгани билан машқлар ўтказилаётган жараёнда танишиш иимконига эга бўлдилар.

Шундан сўнг семинар иштирокчиларига меҳнаткашлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини оширишга кўмаклашувчи ўқув-қўлланмалар, меъёрий ҳужжатлар тақдим этилди.