13.11.2018. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси республикадаги барча ўрта таълим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида “Меҳнат ҳуқуқи билимдони” танлови ўтказилаётганини эълон қилади.
Танлов ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида халқаро ва миллий меҳнат стандартларининг моҳиятини тарғиб қилиш, бу орқали фаол фуқаролик позициясига эга бўлган авлодни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ўтказилмоқда.
Айни кунда танловнинг саралаш босқичи интернет тармоғидаги www.tanlov.yk.uz сайти орқали бўлиб ўтмоқда ва у 20 ноябрга қадар давом этади.
Танловнинг саралаш босқичида иштирокчилар меҳнат ҳуқуқига оид саволларга тест ва ёзма шаклда жавоб беришлари лозим.
Бунинг учун www.tanlov.yk.uz сайтига кириш кифоя.
Танловнинг Республика босқичи оғзаки савол-жавоб тарзида ташкил этилади ҳамда ўқувчиларнинг билимини баҳолаш мақсадида танлов комиссияси бевосита суҳбат олиб боради.
Ғолиб бўлган иштирокчилар қуйидаги совринлар билан тақдирланади:
1-ўрин: ноутбук;
2-ўрин: планшет;
3-ўрин: смартфон.