20.11.2018. Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ёшлар бирлашмасининг Раёсат аъзолари ҳамда Ёшлар билан ишлаш комиссиялари раислари малакаси оширилди.
Тармоқ ёшларини ижтимоий-иқтисодий манфаатлари, ҳуқуқий ҳимояси таъминланишида касаба уюшмаларининг ўрнини ҳамда ёшлар сиёсати самарадорлигини устувор йўналишларини белгилаш мақсадида ташкил этилган мазкур ўқув машғулоти Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 26 июндаги 9-142 “с” сонли қарорига асосан 2018 йил 12-16 ноябр кунлари бўлиб ўтди.
Ўқув машғулотларида бошланғич ташкилотларда Ёшлар билан ишлаш комиссиялари фаолиятини Низом талаблари асосида ташкил этиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари ва жамоа шартномаларининг ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар бўлимини ишлаб чиқиш ҳамда унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тартиби хақида батафсил тушунтиришлар берилди. Ўқув машғулоти интерактив усулда олиб борилди.
Ўқув машғулотлари доирасида тингловчиларнинг Ўзбекистон давлат санъат музейига ташрифлари ташкил этилди.
Шунингдек, ёшлар ўзаро тажриба алмашишларига шароит яратиш мақсадида ёшлар масалаларида ижобий ишларни амалга ошириб келаётган “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУКда амалий машғулот ташкил этилиб, машғулот якунида иштирокчилар учун Тошкент телеминорасига экскурсия уюштирилди.
Мазкур 5 кунлик ўқув якунида тингловчилар олган билимлари тест синовларида синалиб, тегишли гувоҳномалар тақдим этилди.