13.06.2012. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ҳудудлардаги касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш режасига мувофиқ 2012 йил 4-9 июнь кунлари Федерация Кенгаши масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятининг барча йўналишлари бўйича олиб бораётган ишларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш натижаларига бағишланган семинар ўтказилди.
Хоразм вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари ва фаоллари учун ташкил этилган мазкур семинарда йирик бошланғич ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
Унда ўрганиш натижалари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда, айрим фаолият йўналишларига эътибор кучайтирилиши лозимлигини ҳам кўрсатганлиги алоҳида қайд этилди. Касаба уюшмалари тизимида ташкилий ишлар, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояси, корхона ва ташкилотларда меҳнат, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонунлар ҳамда қонуности ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ишларини ташкил этиш, касаба уюшмалари тизимидаги сиҳатгоҳларда ходимларни соғломлаштиришни ташкил этиш йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш йўналишида тегишли тавсиялар берилди.