Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди

01.03.2024. Жорий йилнинг 29 феврал куни А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда касаба уюшма қўмитасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.

Мазкур конференция жаҳон интернет тармоғи орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ахборот кутбухона марказлари директорлари, касаба уюшмаси қўмиталари аъзоларига ҳам намойиш этилди.

А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси касаба уюшма аъзолари сони жами 196 нафар бўлиб, 70 нафар меҳнат жамоаси вакиллари, касаба уюшма фаоллари иштирок этишди.

Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши якунлари юзасидан А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори У.Тешабаева ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Халимухамедовалар ҳисоботи тахлий-танқидий жиҳатдан тайёрланган слайдлар орқали берилди.

Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот котиби М.Ўрманбекова, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Ю.Гапуров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши ходимлари И.Примов ва Ш.Алимухамедовлар иштирок этиб, конференция иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Конференция қарорига кўра, жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан ижтимоий мехнат масалалари буйича комиссиянинг далолатномаси тасдикланди, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси иш берувчиси ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йилларга тузилган Жамоа шартномасини 2023 йил якуни бўйича бажарилиши юзасидан берган ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинди ва фаолиятлари “қониқарли” деб баҳоланди ҳамда бу йилга мўлжалланган аниқ вазифалар белгилаб олинди.