Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ҳамма ғолибликка интилди

04.03.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти кенгаши ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги «Футбол Академияси» спорт мажмуасида мини-футбол бўйича «Касаба уюшма кубоги» учун тармоқлараро мусобақа ўтказилди.

Унда касаба уюшмалари таркибидаги 8 та жамоа иштирок этди. Қизғин ва муросасиз курашлар остида кечган баҳслар якунида биринчи ўринни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг мини-футбол гуруҳи эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлар Таълим ва фан ҳамда Маданият, спорт ва туризм касаба уюшмалари вакилларига насиб этди.

Ташкилотчилар томонидан мусобақа ғолибларига «Касаба уюшма кубоги», диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Муқимбой Исмоилов