[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.06.2023. Учкўприк туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Олмосхон Иноятова 2022 йил 17 август куни тез тиббий ёрдам автомашинасида Фарғона шаҳрига бемор аёлни олиб кетаётган пайтида автоҳалокатга учрайди.

Унга ТМЕКнинг кўрик далолатномасига кўра 70 фоиз соғлиғини йўқотганлиги ва 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланади.

Аммо иш берувчининг масъул ходимларининг Меҳнат Кодекси талабларини етарли даражада билмаслиги оқибатида иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисага учраган Олмосхон Иноятовага қонунда белгилаб қўйилган товон ва зарар тўловларини тайинлаш тўғрисидаги муассасанинг буйруғи чиқарилмайди ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилган суғурта компанияси эса бахтсиз ҳодиса ҳужжатларини етарли эмаслигини баҳона қилиб, суғурта тўловларини тўлашни кечиктириб келади.

Мазкур муаммоли ҳолатни ўрганиш ва жабр кўрган ҳамширага ёрдам кўрсатиш мақсадида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат инспекцияси рўй берган бахтсиз воқеани атрофлича ўрганиб чиқади.

Ўрганишлар давомида бахтсиз ҳодисанинг оқибатида жабрланувчига тўланиши керак бўлган товон ва зарар тўловлари миқдори аниқланади. Иш берувчининг мазкур тўловларни тўлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади ва суғурта компаниясига бахтсиз ҳодисани суғурта ҳодисаси деб тан олишни сўраб инспекциянинг кўрсатма хати киритилади.

Ҳолат бўйича Меҳнат инспекцияси томонидан иш берувчи ва суғурта компанияси вакиллари ўртасида икки ой давомида олиб борилган музокара ва тортушувлар натижасида касаба уюшмалари инспекциясининг аралашуви билан суғурта компаниясидан жабрланувчи Олмосхон Иноятовага 58 млн. 967 минг сўм товон ва зарар пуллари ундириб берилишига эришилди.

Равшан Фозилов

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат инспектори.