Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Анқарада Туркий Давлатлар касаба уюшмалари ташкилотининг I конгресси мажлиси бўлиб ўтмоқда

29.11.2023. Айни дамларда туркиянинг Анқара шаҳрида Туркий давлатлар касаба уюшмалари Ташкилотининг I Конгресси Мажлиси ўз ишини бошлади.

Мажлисга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси – Туркий давлатлар касаба уюшмалари Ташкилоти Президенти Қудратилла Мирсоатович Рафиқов раислик қилмоқда.

– Туркий давлатлар касаба уюшмалари Ташкилотининг биринчи Президенти сифатида унинг биринчи съездини олиб бориш мен учун катта шарафдир, – деди Туркий давлатлар касаба уюшмалари Ташкилотининг   1 – Съездини очиқ деб эълон қилган Қудратилла Рафиков.

Туркий давлатлар касаба уюшмалари Ташкилотининг 1 – Съездида барча делегатлар тўлиқ таркибда иштирок этмоқда. Хусусан, Озарбайжон касаба уюшмалари Конфедерацияси раиси Меҳбалиев Саттор Сулиддин ўғли бошчилигидаги Озарбайжон касаба уюшмалари Конфедерациясининг делегацияси, Қозоғистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси раиси Даулеталин Сатибалди Телагисович раҳбарлигидаги Қозоғистон Республикаси касаба уюшмалари Федерациясининг делегацияси, Қирғизистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қызаев Эмиль Шурубекович бошчилигидаги Қирғизистон касаба уюшмалари Федерациясининг делегацияси, Туркия касаба уюшмалари Конфедерацияси ТУРК ИШ президенти Эргюн Аталай  бошчилигидаги Туркия касаба уюшмалари Конфедерацияси «TÜRK-IŞ» делегацияси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Рафиков Қудратилла Мирсаотович раҳбарлигидаги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси аъзолари қатнашмоқдалар.

Мажлис жараёнида Съезд Раёсати сайлаб олинди. Муҳокамалардан сўнг Рафиқов Қудратилла Мирсоатович, Эргюн Аталай, Мехбалиев Саттор Сулиддин ўғли, Даулеталин Сатибалди Телагисович ва Қызаев Эмиль Шурубековичлардан иборат таркибда Съезд Раёсати сайланди. 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати