Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Асосий мақсад – ходимларнинг меҳнат хуқуқлари ва манфаатлари ҳимояси

10.09.2020. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Малакаси ошириш Институтида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси касаба уюшмасининг V Қурултойи бўлиб ўтди.

Қурултой ишида тармоқ вазирлик ва идоралари рахбарлари, тафтиш комиссияси аъзолари ҳамда касаба уюшма ташкилотлари делегатлари иштирок этдилар. Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлардаги бирлашган касаба уюшма қўмиталаридан сайланган делегатлар видеоконференция шаклида масофадан туриб онлайн қатнашдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда тармоқ касаба уюшмаси тизимдаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 207 мингдан ортиқ касаба уюшма аъзосини бирлаштиради. Тармоқ тизимида 2000 дан ортиқ бошланғич касаба уюшма қўмитаси, шу жумладан, 5 та олий таълим муассасаси, 111 та коллеж мавжуд. Тармоқда корхоналарининг 85 фоизини нодавлат мулк шаклидаги корхона ва ташкилотлар ташкил этади.

Касаба уюшма аъзолари – архитектор, лойиҳачи, қурувчи, йўл қурувчи, хайдовчи, талаба ва ўқитувчилардан иборатдир.

Республикамизнинг хар бир худудида касаба уюшмаси фаолиятини мувофиқлаштириш ва йўналтириб бориш мақсадида Бирлашган касаба уюшма Қўмиталари тузилган.

“Энг яхши ижтимоий ҳимоя – муносиб меҳнат учун муносиб иш ҳақи” шиори остида ўз фаолиятини такомиллаштириб бораётган тармоқ касаба уюшмасининг асосий мақсади – ходимларнинг  меҳнат хуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя        қилишдир.

Мана бир неча йилдирки, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси касаба уюшмасининг Республика Кенгаши ўз ижтимоий шериклари – Транспорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, “Ўзавтойўл” Қўмитаси, “Тошшаҳартрансхизмат” АК, “Ўзқурилишсаноат” ва “Ўзмахсусмонтажқурилиш”  ассоциациялари билан  тармоқ Келишувларини имзолаб келмоқда.

Мазкур тармоқ Келишувларида ходимларнинг энг кам ва ўртача иш ҳақи миқдори, оғир ва хавфли иш жойларида меҳнат қилаётганлар учун устамалар, туман ва тармоқ коэффициентларининг тўланиши,  меҳнат стажига мувофиқ қўшимча меҳнат таътилларини ўрнатиш каби масалалар киритилган. Шунингдек, Халқаро Меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенцияларининг бажарилиши бўйича мажбуриятлар ҳам кўзда тутилган.

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда касаба уюшма қўмитаси ва иш берувчилар ўртасида имзоланган жамоа шартномаларининг ижроси тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан  доимий назоратга олинган. Масалан, 2019 йилда корхона ва ташкилотларнинг 99% фоизида жамоа шартномалари қабул қилинган ва уларнинг ижроси доимий назоратга олинган. Бунинг натижасида жамоа шартномалари орқали ҳар бир ходим иш ҳақидан ташқари бевосита ва билвосита 13 миллион сўм даромад олиш имконига эга бўлган. Бу кўрсатқич 2015 йилга нисбатан 3 баробарга кўпдир.

Ходимлар фарзандларини соғломлаштириш ва дам олдириш учун тармоқ тизимида 9 та ёзги болалар оромгоҳи, “Қувасойцемент”, “Кварц”  ва “Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятларида ходимлар ва уларни оила аъзоларини соғломлаштириш учун эса замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жихозланган санаторий-профилакторийлар фаолият курсатмоқда.

Қурултойда таъкидланганидек, тармоқ касаба уюшмаси ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, жамоа шартномаларида ходимлар учун кўзда тутилган имтиёз ва кафолотлар кўламини кенгайтириш, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, ходимлар ва иш берувчилар ўртасида фаол ижтимоий мулоқотни давом эттиришнинг ўзининг асосий вазифаси деб билади. Худди шу мақсадларда тармоқ тизимидаги ҳар бир корхона ва ташкилотда ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш борасида касаба уюшма аъзоларининг индивидуал ва жамоавий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш ишлари такомиллаштирилмоқда. Шунингдек, ходимларнинг ижтимоий  ва меҳнат манфаатларини ҳимоя қилиш,  иш ҳақини доимий равишда ошириб борилиши, ходимлар учун ҳавфсиз ва қулай иш ўринлари яратилиши, иш берувчилар ва ходимлар вакиллари ўртасида ижтимоий мулоқотни жадаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Тармоқ касаба уюшмасининг конструктив мулоқот ва ишчанлик руҳида ўтган V Қурултойида ҳисобот даврида фаолиятнинг устувор йўналишларида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил этилди. Онлайн Қурултойда делегатлар томонидан тармоқ касаба уюшмасининг ҳисобот даврида олиб борган фаолияти бир овоздан қониқарли деб топилди ҳамда келгуси 5 йилликда амалга ошириладиган стратегик йўналишлар белгилаб олинди. Шунингдек, онлайн Қурултойда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси сайланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!