Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Аёл рози бўлса

09.09.2020. Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида фаолият олиб бораётган республика ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган чора – тадбирлар дастури ижроси босқичма-босқич таъминлаб келинмоқда.

Дастур доирасидаги галдаги тадбир Каттақўрғон туманида истиқомат қилаётган кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган хотин-қизларга амалий кўмак доирасида бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 8 сентябр куни 10 нафар хотин-қизларга дастур асосида қўриб битказилган уй-жойлар топширилди.

Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Сухроб Рафиков сўзга чиқиб Мамлакатимизда хотин-қизларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аёлларни ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила ва жамият ҳаётидаги нуфузини ошириш борасида  тизимли ишлар йўлга қўйилганлигини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг туманда кооператив йўналиши асосида ташкил этилган “Жасуржон Мубина” МЧЖ фаолияти билан танишди.

Каттақўрғон туман ҳокими Азамхон Бахрамов, сектор раҳбарлари иштирокида замонавий дастгоҳга эга бўлган аёлларни оилавий тадбиркорлик, тикувчилик билан шуғулланишни  ўзини бандлигини таъминлаш йўлидаги ҳаракатларини қўллаб –қувватланишини билдирди.

Туманда қишлоқ аёлларини иш билан таъминлаш, турмуш даражасини кўтариш борасидаги тизимли ишлар янада қизғин давом эттирилиб, ҳеч бир хотин-қизларнинг эътибордан четда қолмаслиги чора-тадбирлари кўрилаётир.

Click to listen highlighted text!