Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Аёллар дафтари” муаммоларга ечим бўлмоқда

10.04.2021. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков раҳбарлигида иш олиб бораётган Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси ва унинг таркибидаги Ишчи гуруҳлар мамлакатимиз ҳудудларида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқдалар.

Хусусан, Андижон вилоятининг Баликчи туманида «Аёллар дафтари»га киритилган вактинча ишсиз ва ижтимоий-иктисодий химояга мухтож аёлларни касбга тайёрлаш ва иш билан таъминлаш, бу оркали уларни камбағалликдан чикариш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Баликчи тумани педагогика колледжи қошида ташкил этилган касбга тайёрлаш бўйича қиска муддатли курсларда касб ўрганишга иштиёқи бор эҳтиёжманд аёлларга тикувчилик сирлари ўргатилмоқда.

Бундан ташқари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга салоҳияти бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга имтиёзли кредитлар асосида ўз бизнесини йўлга қўйиш, бунинг учун уларга бизнес-режалар тузишларида кўмаклашиш борасида ҳам кўмаклашилмоқда. Масалан, Балиқчи туманидаги «Катта булок» маҳалла фукқаролар йиғинида истикомат килувчи Муқаддас Абдураззоқовага имтиёзли кредит асосида тикув ускуналари сотиб олишига кўмаклашилиши натижасида яна 12 нафар аёл учун иш жойлари яратилишига эришилди. Айни кунда улар томонидан эркакларнинг замонавий ва сифатли куўйлаклари ишлаб чикарилмокда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!