[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

25.09.2024. Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан жорий этилган “Аёллар дафтари” тизими бошқа ҳеч бир мамлакатда учрамайдиган ноёб механизм бўлиб, бу орқали юртимиз хотин-қизларини қийнаб келаётган муаммолар ҳал этилишига эришилмоқда. Натижада жамиятимизда муҳим ўрин тутувчи опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлиги оширилиб, ҳаётдан рози бўлиб яшашларига замин яратилмоқда.

20 сентябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгашида “Аёллар дафтари” тизимининг 5-босқичи юзасидан Жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича Фарғона вилоятига бириктирилган вакил – вилоят штаби раҳбари А.Салихов ҳамда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва Хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи К.Кавлонова раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш ҳам айнан “Аёллар дафтари” тизими ижросини сифатли бажариш масаласига бағишланди.

Йиғилишда вилоят студияси орқали туман-шаҳарларга бириктирилган масъуллар, Кенгаш аппарати ходимлари ва Тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят кенгашлари раҳбарлари ҳамда ҳудудий студиялари орқали туман-шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари – Оила ва Хотин-қизлар бўлими бошлиқлари, касаба уюшмаларининг туман-шаҳар Кенгашлари раислари иштирок этди.

– “Аёллар дафтари” ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш бўйича аниқ тизимдир. Бугунги кунда камбағалликни қисқартириш, ишсизликнинг олдини олиш масалалари долзарб бўлиб турибди. Шундай экан, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватласак, албатта, улар ҳаётдан рози бўлишади. Бу орқали Президентимиз олиб бораётган ҳаётбахш ислоҳотларни фуқароларимиз ўз ҳаётларида сезади, – деди йиғилишни бошқариб борган вилоят штаби раҳбари А.Салихов.

Таҳлилий-танқидий ўтказилган йиғилишда Фарғона вилоятида “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичини тез фурсатларда сифатли бажариш ва унинг ҳаққонийлигига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши.