Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Баҳсга бой ўйин

21.06.2024. «Ҳудудгаз Жиззах» газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшмаси томонидан ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Унда барча туман ва шаҳар газ таъминоти бўлимлари ходимларидан иборат 9 та жамоанинг зукколиги синовдан ўтказилди. Икки соат давом этган ўйин қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Берилган 20 та саволдан энг кўп тўғри топганлар ғолиб, дея эътироф этилди.

Якуний натижаларга кўра, «Ҳудудгаз Жиззах» газ таъминоти филиали жамоаси учинчи, «Фориш тумангаз» газ таъминоти жамоаси иккинчи ўрин билан мукофотланган бўлса, биринчилик «Ғаллаорол тумангаз» газ таъминоти бўлимига насиб қилди. Ғолиб жамоаларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Қўлдош Ҳасанов

«Ҳудудгаз Жиззах» газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшма раиси