Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Байрам муносабати билан темирйўлчи хотин-қизлар муносиб рағбатлантирилди

11.03.2024. Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан темир йўл тизимида меҳнат қилаётган хотин-қизлар, хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамяти тасарруфидаги ташкилотларда, минтақавий темир йўл узелларида ҳамда тиббиёт муассасаларида фаол меҳнат қилаётган опа-сингиларимиз “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан эъзозланиб, муносиб рағбатлантирилди.

Жумладан, байрам муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви томонидан тизимда меҳнат қилаётган 14 мингга яқин хотин-қизнинг барчасига пул мукофотлари топширилди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тантанали тадбирга соханинг энг илғор хотин-қизлари таклиф этилди.

Тадбирда бошқарув раиси З.Нарзуллаев ҳамда Республика Кенгаши раиси Қ.Собиров темирйўлчи опа-сингилларимизни байрам билан муборакбод этдилар. Шундан сўнг 80 нафар хотин-қизга ва пенсиядаги аёлларга, шунингдек, узоқ масофадаги минтақавий узел ва заводларда фаолият кўрсатаётган 70 нафар, жами 150 нафар темирйўлчи хотин-қизларга пул мукофотлари ва гулдасталар топширилди.

Тақдирлашлардан сўнг азиз ва мунис опа-сингилларимиз учун байрам концерти намойиш этилди. Тантанали байрам концертини Темирйўлчилар маданият саройининг “Тараннум” чолғу ансамбли ва “Паризод” рақс ансамбли очиб берди. Халқимиз ардоғидаги санъаткорлардан Улуғбек Отажонов, Имрон ҳамда Женисбек Пиязовнинг дилтортар куй-қўшиқлари байрамга ўзгача кайфият бағишлади.

Бу каби тадбирлар тармоқ бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан тизимдаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда байрам тадбирлари, маънавий-маърифий дастурлар ва спорт мусобақалари шаклида ташкил этилиб, хотин-қизлар муносиб тақдирланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати