Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Белни маҳкам боғлаб

21.08.2017. Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Ғузор туман кенгаши тасарруфида 10 та бошланғич ташкилот бўлиб, туман ҳокимлиги, туман бандликка кўмаклашиш маркази, ўузор молия-иқтисодиёт коллежи, Давлат солиқ инспекцияси энг йирик ташкилотлар сирасига киради. Қирқта маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари эса туман ҳокимлиги касаба уюшма қўмитасига уюшган.

— Аҳоли турмуш тарзини ўрганиш, мавжуд муаммолар ечимини топиш юзасидан кўпгина маҳаллаларда бўлдик, — дейди тармоқ касаба уюшмаси Ғузор туман кенгаши раиси Собир Саломов. — «Дўстлик»,  «Наврўз», «Буюк карвон йўли», «Якка дарахт» маҳаллаларида халқ фикрини эшитдик. Туман ҳокимлиги мутахассислари билан биргаликда кўпгина муаммолар жойида ҳал этилди. Хусусан, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ўз ечимини топди.

Фахрийларга эътибор қаратиш, кексаларимизнинг кўп йиллик ҳаёт тажрибаларини ёш авлодга етказиш йўлида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. ўузор молия-иқтисод­иёт коллежида нафақадаги фахрийлар билан учрашув ана шу мақсад йўлида ташланган муҳим қадам бўлди.

Кўп йиллар туманга раҳбарлик қилган Яраш Нуруллаев, спорт фахрийси Искандар Бўриевнинг ибратли ҳикоялари ёшларнинг эътиборини тортди.

Касаба уюшмалари томонидан нафақат  ходимлар, балки уларнинг яқин қариндошларини соғломлаштириш йўлга қўйилгани айни муддао бўлди.

Масалан, жорий йилда туман ҳокимлиги қўриқчиси Суннатилла Ражабовнинг отаси  Ҳалим бобо Ражабов «Бўстон» санаторийсида дам олиб қайтди.

Ўз навбатида, ходимларнинг фарзандлари Яккабоғдаги «Истиқлол ғунчалари» ва Мирзо Улуғбек номидаги болалар оромгоҳида ҳордиқ чиқаришди.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» дастури доирасида ўтказилган «Саломатлик сари» югуриш марафонида ўузор молия-иқтисодиёт коллежи ходими Жамила Назарова ғолиблар сафидан ўрин олди.

Энг азиз ва энг улуғ байрамимиз эшик қоқмоқда. Барча бошланғич ташкилотларда истиқлол ­айёмини меҳнат зафарлари билан қарши олиш учун янгидан-янги ташаббуслар илгари сурилмоқда.