Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!

26.07.2024. “Заковат” — қизғин баҳс ва мунозаралар, самимий ва беғараз тортишувлар майдони, иштирокчиларнинг зукколиги ва якдиллигини имтиҳон қиладиган ҳаяжонли интеллектуал ўйин. Қарши шаҳридаги “NASAF TRАVEL” меҳмонхонаси залида ташкил этилган билимдонлар баҳси ҳам қизиқарли, мантиқий савол-жавобларга бой бўлди. Унда 8 та жамоа қатнашди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!”, шиори остида ўтган ўйинда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг “Устозлар” жамоаси энг кўп очко жамғарди.

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қарши шаҳар кенгашининг “Агросаноат” жамоаси иккинчи, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси билимдон ёшларидан иборат “Қурувчилар” клуби эса учинчи ўринларни эгаллади.

Ғолибларга вилоят кенгашининг махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари касаба уюшмасининг “Тадбиркорлар”, Энергетика нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмасининг “Смарт”, Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитасининг “Ёшлар”, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасиинг соғлиқни сақлаш ходимларидан иборат “Тиббиёт билимдонлари”, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашининг “Янги Ўзбекистон” жамоалари бир қатор номинацияларда тақдирландилар.

— Жамоамиз вилоятдаги турли таълим муассасалари педагогларидан ташкил топган, — деди “Устозлар” жамоаси аъзоси Ойбек Қурбонов. — Қаршидаги Президент мактабидан тортиб ўрта умумий таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган билимдон ходимлар саралаб олинган. Ўтган йили иккинчи ўринни қўлга киритгандик. Турнирнинг тармоқлар жамоалари ўртасида ўтиши янги дўстлар, танишлар орттиришимизга ҳисса қўшяпти.

М.Мансуров

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилоят кенгаши ходими