Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!

14.08.2024. Жорий йилнинг 13 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгашида аппарат ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари вилоят кенгашлари, бирлашган қўмиталар ва Бухоро шаҳар кенгашлари раислари иштирокида тизимда мурожаатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнат инспекцияси раҳбари, Федерация раиси ўринбосари Қ.Қирғизалиев, меҳнат ҳуқуқ инспекторлари Ж.Кадиров, Н.Асадовалар ва Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Ш.Жавлонов иштирок этдилар.

Мазкур йиғилишда асосий масаладан ташқари Федерация раиси ўринбосари Қ.Қирғизалиев томонидан Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллик юбилейини нишонлаш борасидаги тадбирлар бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этиш борасида касаба уюшмаларининг фаол иштироки, мамлакатимизда кейинги 7 йилда олиб борилган ислотҳотларнинг моҳияти, “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғоя асосидаги тадбирлар тўғрисида ахборот берилди.