Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Бир бўлсак ‒ ягона халқмиз, бирлашсак ‒ Ватанмиз!

31.08.2024. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “Бир бўлсак ‒ ягона халқмиз, бирлашсак ‒ Ватанмиз!” ғоясини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари доирасида Республика кенгаши томонидан Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашган таянч-ҳаракат аъзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган 34-сонли мактаб интернатда маънавий-маърифий ҳомийлик тадбири ташкил этилди.

Тадбирда  34-сонли мактаб-интернат раҳбари Вохидхон Воқосхонович, Республика кенгаши аппарати ходимлари, “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ ХК касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари, мактаб-интернатнинг ходимлари, тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар “Бир бўлсак ‒ ягона халқмиз, бирлашсак ‒ Ватанмиз!” ғояси асосида бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович томонларидан  мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритдилар.

Тадбир якунида Республика кенгаши томонидан мурувват уйига фойдаланиш учун техника жиҳозлари ва тарбияланувчиларга эсдалик совғалари топширилди. Байрамона кайфиятда ўтган тадбирдан ўғил-қизлар ва уларнинг яқинлари бирдек севиндилар.

Мустақиллик байрами тадбирлари тармоқ тизимидаги корхоналарда ҳам юқори савияда ходимларни фаоллиги билан ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири тармоқ тизимидаги “Деҳқонбод калий заводи” АЖда ҳам бўлиб ўтди.

“Бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак‒Ватанмиз” шиори остида ўтган тантанали тақдирлаш тадбири корхонада узоқ йиллар меҳнат қилиб нафақага чиқаётган ходимларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Уларнинг корхона ривожига қўшган катта ҳиссалари мақтовга сазовар эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, юртимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан корхона миқёсида ўтказилган  кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида ғолиб бўлган жамоалар ҳамда ходимлар тақдирландилар. Жумладан, “Китобхонлик”, “Касбим-фахрим”, “Энг яхши ёш электр чилангари” ва “Энг яхши ёш метролог” кўрик-танловлари ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Спортнинг волейбол ва мини-футбол турлари бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақалар ғолиб жамоалари ҳамда совриндорлари, шунингдек,  аёллар ўртасида бўлиб ўтган спортнинг “Қувноқ стартлар” тури бўйича беллашувда ғалаба қозонган жамоалар корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Байрам тадбирлари тармоқ тизимидаги “Навоийазот” АЖ, “Maxam-Chirchiq” АЖ, “Ammofos-Maxam” AЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Қўнғирод сода заводи” МЧЖ ҚК, “Андижон биокимё заводи” АЖ, “Фарғона кимё заводи” МЧЖ каби корхоналарда ҳам тантанали ўтказилмоқда.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси