Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” шиори остида “Мустақиллик кубоги спартакиадаси” ўтказилди

14.08.2024. Касаба уюшмалари томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, оммавий спортни янада ривожлантириш, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда Тошкент вилояти спорт бошқармаси билан ҳамкорликда 2024 йил 14 август куни Юқоричирчиқ туманидаги спорт мажмуасида “Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” шиори остида “Мустақиллик кубоги спартакиадаси” ташкил этилди.

Ушбу спартакиада доирасида вилоятдаги тармоқ касаба уюшмалари тасарруфидаги корхона ташкилотларда фаолият юритаётган ишчи – ходимлар ўртасида спортнинг шашка, шахмат, стол тенниси, бадминтон, сузиш спорт турлари  ҳамда гимнастрада  бўйича мусобақалар ўтказилди.

Унда ҳар бир тармоқдан 16 нафар турли касб-эгалари бўлган ходимлардан иборат жамоалар иштирок этиб, жами 128 нафар ходимлар ўзаро беллашди. Бунда эркаклар спортнинг шашка, шахмат, стол тенниси, хотин-қизлар эса бадминтон, сузиш спорт турлари ҳамда гимнастрада бўйича куч синашди.

Якуний натижаларга кўра ҳар бир спорт тури бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга  ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари, диплом ва медаллари тақдим этилди.

Шунингдек, ташкилотчилар томонидан 10 та номинация бўйича ҳам “Энг матонатли иштирокчи”, “Энг ёш иштирокчи”, “Энг чаққон иштирокчи”, “Энг шижоатли иштирокчи”, “Энг зукко иштирокчи”, “Энг фаол аёл иштирокчи”,“Энг фаол эркак иштирокчи”,“Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” ва “Ғалабага бўлган интилиши учун” спорт мусобақларда фаол иштирок этган ишчи-ходимлар рағбатлантирилди.

Спартакиада мусобақаларининг турлари бўйича умумжамоа ҳисобида  фахрли 3-ўринни тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш касаба уюшмаси тармоғи, 2-ўринни металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тармоғи эгаллаган бўлса мутлоқ ғолибликни таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси тармоғи қўлга киритиб “Мустақиллик кубоги” соҳиби бўлишди.