Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Бирлашган миллатлар ташкилотнинг Барқарор ривожланиш соҳасидаги дастурлари ва жараёнларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг самарали иштирок этиш борасидаги салоҳиятини мустаҳкамлаш” мавзусида иккинчи вебинар бўлиб ўтди

15.11.2021. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Бирлашган миллатлар ташкилотнинг Барқарор ривожланиш соҳасидаги дастурлари ва жараёнларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг самарали иштирок этиш борасидаги салоҳиятини мустаҳкамлаш” мавзусида иккинчи вебинар ўтказилди.

Тадбирда ХМТ меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси (ACTRAV)нинг Европа ва Марказий Осиё сектори раҳбари С.Гловацкас, XMT эксперти Д.Суручану, Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа вa Марказий Осиё бўйича бюросининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича бош мутахассиси Г.Александриа, Грузия касаба уюшмалари бирлашмаси раиси ўринбосари Р.Липартелиани, ХМТнинг ижтимоий ҳимоя бўйича вакили Н.Камалова, БМТ Тараққиёт дастури, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудий кенгашлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари вакиллари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъул ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни кириш сўзи билан С.Гловацкас ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Ё.Файзуллаев очдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Ёрқин Файзуллаев Касаба уюшмалари Федерацияси ва унинг бўлимлари томонидан миллий Барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадлар (БРМ) амалга оширилиши борасида касаба уюшмалари иштирокининг таҳлили ва ундан келиб чиққан хулосаларга тўхталиб ўтди. Хусусан, БРМни амалга ошириш бўйича фаолиятда БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари билан ҳамкорликни кучайтириш, меҳнат соҳаси билан бевосита боглиқ бўлган мақсадларни, яъни БРМнинг 1-, 5-, 8-, 10-, 13-, 16-мақсадларини амалга оширишга биринчи галдаги эътиборни қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Грузия касаба уюшмалари бирлашмаси раисининг ўринбосари Р.Липартелиани “Kўп томонлама ҳамкорлик тизими ва БРМга эришиш йўлидаги хақаро механизимлар – Грузия касаба уюшмалари тажрибаси” мавзусида маъруза қилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Исаев ўз маърузасида Федерациянинг бу борадаги ҳаракатлар Стратегиясини амалга оширишнинг асосий қоидалари ва механизмларига тўхталиб ўтди. Ушбу стратегия БРМнинг 1-, 5-, 8-, 10-, 13-, 16-мақсадларини қамраб олишини таъкидлаб, ушбу мақсадларга эришиш учун ХМТнинг 94-, 102-, 121-, 131-, 151-, 183-, 189-, 190-сонли ва бошқа қатор конвенцияларини ратификация қилинишига кўмаклашиш таклифи билдирилди.

Вебинарда ХМТ эксперти Д.Суручанунинг “БМТнинг барқарор ривожланиш дастурлари ва жараёнларида самарали иштирок этиши учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси салоҳиятини кўчайтириш” мавзусидаги маърузаси йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Хусусан, мутахассис БРМни амалга оширишни рағбатлантириш учун халқаро меҳнат стандартлари, БМТ конвенциялари ва пактлари, Европа Иттифоқи билан келишувлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари доирасида миллий муқобил ҳисоботлар механизмидан фойдаланиш, Федерациянинг Малака ошириш институти, ҳудудий кенгашлар қошидаги ўқув марказлари ўқув режаларига БРМ моҳияти ва уларни амалга ошириш бўйича касаба уюшмаларининг вазифалари бўйича ўқув машғулотларини киритиш, бунинг учун XMT сертификатига эга тренер-ўқитувчилардан фойдаланиш таклифларини берди.

Xaлқаро меҳнат ташкилотнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бюросининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича бош мутахассиси Г.Александриа ўз мулоҳазаларида аёлларга нисбатан камситишларни бартараф этиш, шунингдек, муносиб меҳнат шароитларини яратиш учун республикада БРМ механизмларидан фойдаланиш зарурлигини, тендерларда қатнашиш йўли билан айрим товарлар ва хизматлар етказиб бериш бўйича шартномалар тузувчи субъектлар фаолиятини назорат қилиш бўйича уч томонлама комиссия имкониятларидан фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади.

Вебинар давомидаги муҳокамалар доирасида иштирокчилар томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадлари соҳасидаги дастурлари ва жараёнларида касаба уюшмаларининг иштирокини янада такомиллаштириш буйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Click to listen highlighted text!