Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Биз бир элмиз, бир халқмиз!

03.08.2022. Косонсойдаги “Соҳил” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бир умр Қорақалпоғистонлик болажонлар ёдида қоладиган бўлди!

Азал-азалдан ўзбек ва қорақалпоқ халқи дўст-биродар бўлиб яшаган. Урф-одатлари, қадриятлари, орзу-истаклари, қон-қариндошлиги онгу шуурига сингиб кетган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Биз бир элмиз, бир халқмиз, Янги Ўзбекистон бунёдкорларими” ижтимоий лойиҳаси доирасида Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги сўлим ва баҳаво масканда жойлашган “Соҳил” болалар соғломлаштириш оромгоҳида Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл ҳамда Қораўзак туманилик 120 нафар ўғил-қиз мароқли ҳордиқ чиқардилар.

Олам-олам таассуротлар, болаликнинг беғубор унутилмас лаҳзаларига бой бўлган ҳордиқ давомида Оролбўйи болажонлари кўплаб дўстлар орттирдилар, ўзаро меҳр ва оқибат сабаб оромгоҳдаги каттаю-кичик билан опа-сингил, ака-ука, она-болалардек қадрдон бўлиб қолдилар.

Улар бугун Қорақалпоғистон Республикасига олам-олам тассуротлар билан жўнаб кетишди. 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!