Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан ёш ходимлар ўртасида поло мусобақаси ўтказилди

15.02.2024. Темурийлар даврида халқимиз севиб ўйнаган ушбу спорт турини халқимизга қайтариш мақсадида 2019 йилда Поло федерацияси ташкил этилган эди. Ҳозирда юртимизда спортнинг ушбу турини оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан вилоятимиз ёшларини соғлом турмуш тарзига жалб қилиш ва улар орасида спортнинг поло турини оммалаштириш мақсадида Миллий гвардиянинг Чавандозлар мактаби жамоалари иштирокида Касаба уюшмаси кубоги учун ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Тошкент вилояти Миллий гвардия ёш ходимларининг ишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, доимий равишда спорт машғулотлари билан шуғулланаишларига шароит яратиш ва бу орқали спортнинг Поло турини оммалаштириш мақсадида бир неча йиллардан бери мана шу каби мусобақалалар ташкил этиб келинмоқда. Жамоалар ўзаро майдонда беллашиши давомида ўйинчидан, отни тўғри бошқариш билан бирга коптокни махсус таёқча ёрдамида шерикларига ошириб бериш ҳам талаб этилади. От иштикоридаги Поло ўйинини дастлаб Заҳириддин Муҳаммад Бобур Чавғон ўйини сифатида кашф қилган. Шох ва шоир, саркарда таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан ташкил этилган ўртоқлик учрашувида Миллий гвардия жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Ўйин иштирокчиларига Касаба уюшмасининг Хива шаҳрига сайёҳат сертификати топширилди.