[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.06.2024. Жорий йилнинг 12-июнь куни, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши томонидан “Сафеди” болалар оромгоҳида 12-июнь – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда “Сафеди” оромгоҳида соғломлаштирилаётган 391 нафар болалар, тармоқ касаба уюшмалари, ҳамкор ташкилотлар рахбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Шунингдек, ушбу тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси Рафиков Сухроб Абдугафарович иштирок этиб, “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”нинг мазмун моҳияти, мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланмаслик ва унинг оқибатлари хусусида болажонларга тўлиқ маълумот бериб ўтди.

Тадбир доирасида оромгоҳдаги дам олувчи болалар ўртасида, “Болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича ўз мажбуриятимизни бажарайлик!” шиори остида расм чизиш танлови ҳамда спортнинг шахмат-шашка мусобоқалари ташкил этилди.

Тадбир якунида  болалар ўртасида расм чизиш танлови ҳамда спортнинг шахмат-шашка мусобақалари ғолибларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.