Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Болажонларга қувонч улашиб

07.12.2023. “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши томонидан Кармана туманида жойлашган 25-сонли махсус мактаб-интернатида “Сиз – меҳримиз ардоғидасиз” мавзуида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир доирасида ўқувчилар ўз қўллари билан тайёрлаган ишларидан иборат кўргазма ҳамда савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари иштирокида концерт дастури намойиш этилиб, тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар ҳамда ўқитувчилар касаба уюшмаларининг фахрий ёрлиқ ва ташакурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати