Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Бошқирдистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси делегациясининг Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди

18.05.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари саройида Бошқирдистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси раиси Гузель Мирошниченко раҳбарлигидаги делегация вакилларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков меҳмонларни сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган тизимли янгиланиш ва ислоҳотлар ҳамда уларнинг натижалари билан батафсил таништириб ўтди. Шунингдек, 14 та тармоқ касаба уюшмаси, 14 та ҳудудий Кенгаш, 34 мингдан зиёд бошланғич ташкилотлардаги 6 миллиондан зиёд аъзони бирлаштирган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолияти тўғрисида маълумотлар берди. Мазкур учрашувдан кўзланган мақсад – ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш эканлиги қайд этилди.

Таъкидланганидек, 2023 йилда Бошқирдистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг Жиззах ва Фарғона вилоятлари ўртасида ҳамкорлик режалари имзоланган. Жорий йилнинг апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтган “Иннопром. Марказий Осиё” саноат кўргазмаси доирасида Бошқирдистон Республикаси ҳукумати ва Қорақалпоғистон Респубюликаси Вазирлар Кенгаши ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Йўл харитасини, Бошқирдистон Республикаси туризмни ривожлантириш Маркази ва Ўзбекистон Республикасининг Тошкент вилояти туризм Бошқармаси ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзоладилар. Шундан ҳам кўриниб турибдики тобора ривож топиб бораётган ўзаро ҳамкорлик алоқалари албатта касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорлик ривожига ҳамижобий таъсир ўтказмоқда.

Учрашув давомида меҳмонларга Ўзбекистон касаба уюшмаларининг қонун ижодкорлигидаги фаол иштироки ва меҳнаткашларнинг ҳуқуқий ҳимояси, ижтимоий мулоқотни ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва бандлигига кўмаклашиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, касаба уюшма ходимлари салоҳиятини ошириш, касаба уюшма ўқувини такомиллаштириш каби йўналишлардаги фаолияти тўғрисида ьатафсил маълумотлар берилди. Хусусан, Трипартизм тамойили асосида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Иш берувчилар Конфедерацияси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 2023-2025 йиллар учун Бош жамоа келишуви имзолангани ва амалга киритилганиалоҳида қайд этилди. Бош жамоа келишуви асосида 102 та тармоқ, 14 та ҳудудий, 700 га яқин ҳудудий-тармоқ келишувлари ва 113 мингдан ортиқ жамоа шартномалари тузилиб, амалга оширилаётгани таъкидланди.

Тадбирда таъкидланганидек, 2017 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида 19 та санаторий ва дам олиш уйи фаолият кўрсатган ва уларда салкам 5 мингта ўрин мавжуд бўлган бўлса, ўтган олти-етти йил ичида 12 та замонавий санаторий қурилиб,фойдаланишга топширилиши натижасида бугунги кунда санаторийлар сони 31 тага, улардаги ўринлар сони эса салкам 8 мингтага етди.

Учрашувда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Муғулистон ва Ўзбекистон касаба уюшмалари қарори асосида Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Кенгаши ташкил этилгани ҳам қайд этиб ўтилди.

Ўз навбатида Бошқирдистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси раиси Гузель Мирошниченко дўстона самимий қабул учун Ўзбекистон касаба уюшмаларига ўз сминнатдорчилигини билдириб, фаолиятнинг устувор йўналишларида амалга оширилаётган ишлар хусусида гапириб ўтди. Шунингдек, ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида тўхталди.

– Ўзбекистонга келиб Тошкентнинг гўзаллигини жуда таъсирландик, – деди Бошқирдистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси раиси Гузель Мирошниченко. – Айниқса, одалар юзидаги табассум, кўтаринки кайфият Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалда ўз ижобий натижаларини бераётганидан далолатдир.

Шундан сўнг Бошқирдистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси раиси Гузель Мирошниченко ўзаро тажриба алмашиш борасидаги фикрларини баён этди.

Озарбайжон касаба уюшмалари Конфедерацияси делегацияси Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор масканларига ҳам ташриф буюрдилар. Хусусан, “Ғалаба боғи” мажмуи билан танишиб, Матонат мадҳи монументи пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Шундан сўнг меҳмонлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси фаолияти билан танишиб, мазкур олий таълим муассасасида мавжуд йўналишлар ҳамда таълим тизими, ушбу маканда талабалар ва ўқитувчи-профессорлар учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Ўзбекистон касаба уюшмалари саройи билан ҳам танишиш жараёнида улар ўзбек санъатининг асосчилари ва намоёндалари, уларнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида қизиқарли маълумотлар билан танишиб, катта таассуротларга эга бўлдилар.

Айни дамларда Бошқирдистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси вакилларининг кўҳна Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги тарихий обидаларга саёҳатлари давом этмоқда.

Муҳаббат Ўрмонбекова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари