Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Бош мақсад – ходимлар манфаатлари ҳимоясиv

14.12.2022. Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан нодавлат секторидаги корхона, ташкилот ва муассасалар, қўшма корхоналарда касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини асослаган ҳолда, касаба уюшма ташкилотларини тузиш, бу орқали ходимлар манфаатларини ҳимоялаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур жараёнларда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ҳам фаолиятнинг мазкур устувор йўналишига алоҳида эътибор қаратилиб, тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Янги ташкил этилган корхоналарни тармоқ касаба уюшмасига жалб этиш ва уларда бошланғич касаба уюшма қўмиталарини тузиш, иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси ўртасида Жамоа шартномасини имзолаш ва амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам ушбу меҳнат жамоаларидаги ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, меҳнатини муҳофаза қилиш мақсадларига қаратилган.

Айниқса, кейинги йилларда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан хорижий корхоналарни тармоқ касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиш, касаба уюшма ташкилотини тузиш ва фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш масалаларида сезиларли натижаларга эришилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг декабр ойида Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ходимлари саъй-ҳаракатлари билан “Enter Machineries service” МЧЖ ҳорижий корхонасида олиб борилган очиқ мулоқотлар ва тарғибот тадбирлари натижасида мазкур корхона  тармоқ касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиниб, касаба уюшма ташкилоти тузилишига муваффақ бўлинди.

Натижада “Enter Machineries service” МЧЖ ҳорижий корхонасида меҳнат қилаётган 3058 нафар ходим касаба уюшма аъзолигига қабул қилиниб, жамоа шартномасида белгиланган имтиёз ва кафолотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Тармоқ касаба уюшмасининг мазкур йўналишлардаги ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати